ЕЧЛ ва ЕЛ: Чорак финалда рақиб танлови

Таҳлил

image

Қуръанинг кўзи кўр дейишади. Айниқса ҳамма жамоа битта саватга жойлаштирилганда, янаяам қизиқроқ ва кутилмаган ҳолатлар юзага келади.

Европанинг энг нуфузли икки турнири ЕЧЛ ва ЕЛ баҳсларининг энг қайноқ паллалари чорак финалдан бошланади. Бу гал қуръа жараёнида фақат битта саватдан фойдаланилади. Саккизта жамоанинг исталганига ҳар қандай рақиб рубарў келиши мумкин. 

ЕЧЛда саккизта рақибнинг ҳаммаси ҳам бош совринни юта оладиган даражадаги жамоалар эмас. Мисол учун, Порту, Аякс ва Тоттенхем клублари бошқаларга нисбатан кучсиз рақиб деб ҳисобланмоқда. ЧЛни ютиш учун асосий давогарлар сифатида, экспертлар Барселона, Ювентус ва Манчестер Ситининг имкониятларини юқори деб ҳисоблашаяпти. Аммо Ливерпул ва Манчестер Юнайтеддан ҳар қандай хавфни кутиш мумкин.

ЕЛда эса вазият умуман бошқача. Бу мусобақанинг фаворитлари ҳам гранд клублар саналсада, бу ерда ҳар қандай мўжизага гувоҳ бўлиб қолишингиз мумкин. Интер ва Севилья клубларининг турнирни нимчорак финалдаёқ тарк этиши гапимизнинг исботи бўла олади. Аммо бу мусобақада чорак финалда курашни тўхтатиб, ортга қайтмоқчи бўлаётган рақибнинг ўзи қолмади. Асосий фаворитлар Арсенал, Челси ва Наполига эргашиб, Валенсия, Вильярреал, Бенфика, Айнтрахт, Славия ва Ред Булл жамоалари ҳам кейинги йил ЕЧЛда беминнат иштирокни таъминлаш учун ЕЛ бош совринини боши ўзра баланд кўтаришни хоҳлашмоқда.

Хуллас, ғалвирни сувдан кўтарадиган палла яқинлашмоқда. Буёғига ким қандай кучга эга эканлиги ойдинлашади. Ҳеч қандай ҳазилларга ўрин йўқ, акс ҳолда, нуфузли совриндан мосуво бўлиш ҳеч гап эмас.

Шундай қилиб бугунги қуръани кутамиз. Умид қиламизки, ярим финалга ортиқча саволларга ўрин қолдирмай, энг муносиблар йўл оладилар.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕЧЛ ЕЛ

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг