Эътиборсизлик туфайли танадаги хол онкологик касалликларга сабаб бўлади – шифокор
Саломатлик
−
19 Апрель 2023
24464Инсон танасидаги холлар эътиборсизлик туфайли турли хилдаги тери касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда онколог Тожиддин Мустафоевга таянган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, қуёш нурида тобланиш натижасида ҳам холларнинг хусусияти ўзгариб, хавфли тус олиши эҳтимолдан холи эмас. Холларни уйда мустақил даволашга ҳаракат қилиш оқибатида баъзан пигмент тўқимасида пайдо бўладиган хавфли ўсма — меланома юзага келиши мумкин. Унга ҳар хил малҳамлар суриш, билиб-билмай, турли усулларни қўллаш терига зарар бериши мумкин.
“Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тараганда тароқ тегиб, жароҳатлаши мумкин”, дейди шифокор.
Шунингдек, холлар бирдан пайдо бўлса, қисқа вақт ичида кўпайса, ёрилса ёки усти дағаллашса, ранги тўқ бўлиб ўзгарса, албатта, онколог мутахассисга бориш лозим. Хол безовта қила бошладими, унга сира эътиборсиз бўлмаслик керак. Чунки у яллиғланса, ёмон сифатли ўсмага айланиши тезлашади.
Бундан ташқари, онколог кўригида бўлиш ва мутахассиснинг аниқ ташхисига асосланиб, тавсияларни ўз вақтида бажариш зарур. Агар хол оддий шамоллаш ёки яллиғланиш туфайли пайдо бўлса, у ҳолда бемор керакли шифокор ҳузурига юборилади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь