Дзюдочилар рейтингида 15 нафар Ўзбекистон вакили Олимпиада ҳудудида бормоқда

Спорт

image

15 нафар ўзбекистонлик дзюдочи Париж-2024 Олимпиада ўйинларига йўлланма қўлга киритиш учун яхши имконият ҳосил қилган. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Анталя “Катта дубулға” турниридан сўнг халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янги Олимпиада рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасининг 15 нафар аъзоси лицензион ҳудуддан жой олган. Ўзбекистон эркаклар жамоаси тўлиқ таркибда, шунингдек, қизлардан 4 нафар дзюдочи Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи поғонада турибди.

-60 кг:
1. Ли Харим (Жанубий Корея) – 1936 очко;
15. Дилшодбек Баратов – 944.

-66 кг:
1. Денис Виеру (Молдова) – 1960 очко;
17. Муҳриддин Тиловов – 914;
19. Сардор Нуриллаев – 869.

-73 кг:
1. Даниель Каргнин (Бразилия) – 2225 очко;
7. Шаҳрам Аҳадов – 1460;
8. Обидхон Нўмонов – 1454;
10. Муроджон Йўлдошев – 1370.

-81 кг:
1. Тато Григалашвили (Грузия) – 2575 очко;
24. Шарофиддин Болтабоев – 664 (қитъавий квота).

-90 кг:
1. Давлат Бобонов – 2174 очко.

-100 кг:
1. Илья Суламанидзе (Грузия) – 2435 очко;
7. Музаффарбек Тўрабоев – 1279.

+100 кг:
1. Татсуро Саита (Япония) – 1950 очко;
3. Алишер Юсупов – 1810;
8. Шоҳруҳ Бахтиёров – 1210.

Аёллар:

-48 кг:
1. Абиба Абужакинова (Қозоғистон) – 1924 очко;
28. Ҳалимажон Қурбонова – 556.

-52 кг:
1. Челси Жайлс (Буюк Британия) – 2535 очко;
3. Диёра Келдиёрова – 2244.
16. Сита Қадамбоева – 726.

-70 кг:
1. Барбара Матич (Хорватия) – 2534 очко;
16. Гулноза Матниязова – 865.

Олимпиада учун рейтинг очколарини жамғариш тизими 2024 йилнинг 23 июнь куни ёпилади. Бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж-2024 Олимпиада ўйинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг