Дзюдо: Олтибоев чорак финалда Олимпиада чемпионига имкониятни бой берди

Спорт

image

Дзюдо бўйича +91 кг вазнда Олимпия ўйинларида иштирок этаётган Бекмурод Олтибоев ярим финал чиптаси учун чехиялик тажрибали дзюдочи Лукаш Крпалекка қарши татамига чиқиб имкониятни бой берди. Олимпиада чемпиони ҳисобланган Крпалек вазари баҳоси эвазига ғалаба қозонди.   

Бунга қадар, Олтибоев чорак финал учун кечган баҳсда нидерландиялик Хенк Гролни иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратган эди. Грол икки марта Олимпиада совриндори бўлган. Ўзбекистон терма жамоаси вакили биринчи босқичда мўғулистонлик Дуренбаяр Улзибаярни ҳам иппон баҳоси билан мағлуб этган эди. 

Маълумот ўрнида, Олтибоев бронза медали учун ўтиш баҳсида украиналик Якив Хаммо билан курашади.

Ушбу вазн тоифаси дзюдо баҳсларидаги энг сўнггиси ҳисобланади. Баҳслар якунига етганидан сўнг, аралаш жамоавий беллашувларга старт берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Токио-2020 Бекмурод Олтибоев

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг