Душманларни умидсизликка туширамиз – Пезешкиён халққа мурожаат қилди
Олам
−
01 Март 12518 1 дақиқа
Бугун, 1 март куни Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён мамлакатидаги кескинлик фонида ватандошларига мурожаат йўллади. Унинг мурожаатини “Mehr” трансляция қилди.
“Биз душманларимизнинг базалари ва имкониятларини йўқ қилиш орқали уларни умидсизликка туширамиз. Душманларнинг режалари қаршисида биз бирдам бўлишимиз керак”, дейди у.
Президент Эрон халқи душман қаршисида жипслашиши зарурлигини, фуқароларнинг майдонлар ва масжидларда бўлиши “душман фитналарига” тўсқинлик қилишини урғулаган. Шунингдек, Пезешкиён янги Олий раҳбар сайлангунга қадар мамлакатни бошқарадиган Эрон раҳбарияти Кенгаши аллақачон иш бошлаганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ва АҚШнинг Эронга зарбалари кеча, 28 февраль куни эрталаб бошланди. Ҳужумлар давомида Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлдирилган – унинг жасади Теҳрондаги қароргоҳи вайроналари остидан олиб чиқилган. Шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбари Муҳаммад Пакпур ва Мудофаа вазири Амир Насирзода ҳам ҳалок бўлган.
Live
Барчаси