Душанбе ва Тошкент ўртасидаги поезд қатнови 30 йил деганда тикланди
Олам
−
21 Июнь 2022 9334 1 дақиқа
Кеча, 20 июнь куни 30 йил ичида биринчи маротаба Тожикистон пойтахти Душанбе темир йўл вокзалидан Тошкентга поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда тожик маҳалий оммавий ахборот воситалари ёзмоқда.
Қайд этилишича, кеча маҳаллий вақт билан соат 18:30 да Тошкентга йўл олган поезд, бугун, 21 июнь куни соат 13:43 да етиб келади. Душанбедан Тошкентгача бўлган масофа 916 километр бўлиб, поезд йўлга 21 соат вақт сарфлайди.
Эслатиб ўтамиз, 1990-йиллар бошида Тожикистонда бошланган фуқаролар уруши туфайли Тошкент-Душанбе йўловчи темир йўл алоқаси узилиб қолган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь