Душанбе 2021 йилда МДҲнинг маданий пойтахти бўлди

Олам

image

2021 йилда Тожикистон пойтахти Душанбе Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақда "CentralAsia" хабар берган. 

Шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Душанбени сайёҳлик шаҳри деб эълон қилган. 

Статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Душанбе шаҳрида 37 та меҳмонхона, 57 та ресторан, 32 та кўнгилочар марказ, 17 та маданият ва истироҳат боғи, 1 та ҳайвонот боғи, 14 та майдон, 5 та дам олиш учун сув омбори, 4 та маданият саройи, 7 та театр, 10 та музей, 16 та кутубхона, бир кунда юзлаб маҳаллий ва чет эллик меҳмонларга хизмат кўрсатувчи 306 та тиббиёт муассасалари мавжуд.

Қолаверса, 2017 йил 19 июнь куни пойтахтда "Обшорон" дам олиш маркази очилган. У соғломлаштириш мажмуалари, еттита аквапарк ва сузиш учун ландшафт ҳовузларидан иборат. Марказда турли хил тасвирлар ифодаловчи фонтан, катталар ва болалар учун 14 та ноёб сув аттракционлари, болалар учун ўйин майдончалари ҳам мавжуд. 

Қайд этилишича, Душанбеда 109 та сайёҳлик компанияси фаолият юритмоқда. Шаҳарнинг расмий сайёҳлик сайти www.dushanbe-travel.tj ҳам ишга туширилган бўлиб, унда Душанбедаги туристик жойларнинг электрон харитаси мавжуд. 

Маълумот учун, 2020 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри МДҲнинг маданий пойтахти бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Душанбе

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг