Дуров Facebook`га суд билан таҳдид қилди
Технология
−
17 Июнь 2020
7152Telegram асосчиси Павел Дуров Facebook`да унинг номидан фойдаланилаётган фирибгарлик рекламалари учун судлашиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Дуров ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Дуров гапириб чиқадиган реклама Facebook`да 2019 йилнинг июнидан бери қўйиб келинади.
Унинг сўзларигаа кўра, кўплаб фойдаланувчиларнинг шикоятларига қарамай Facebook ва Instagram шундай эълонларни қўйишда давом этяпти.
“Facebook ҳафта охирига қадар ўз реклама платформасига масъулият билан қарай бошлаши керак”, деди Дуров. У тармоқ фойдаланувчиларига компенсация тўлашига умид билдирган.
Агар бундай бўлмаса, Дуров Facebook ва Instagram фойдаланувчиларини фирибгарлик рекламаларини сақлаб қўйишга чақиришини қўшимча қилган. Бундай далиллар мазкур иш бўйича очилиши мумкин бўлган суд жараёнида керак бўлиши қайд этилган.
LiveБарчаси