Дуранг адолатли ҳисоб бўлди – Кападзе
Спорт
−
26 Март
7641Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Темур Кападзе Эронга қарши ўйиндаги дуранг ҳисоби адолатли бўлди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у ўйиндан кейинги матбуот анжуманида сўз очди.
“Биринчи навбатда Эронни йўлланмани қўлга киритгани билан табриклайман ва омад тилайман. Ўйинга келадиган бўлсак, қизиқарли ўйин бўлди, яхши тайёргарлик кўрдик. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Бизда ҳам, рақибда ҳам қулай имкониятлар пайдо бўлди. Албатта, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо ўйин нуқтаи назаридан оладиган бўлсак, дуранг адолатли ҳисоб бўлди. Биз энди кейинги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз. Йигитларга, мухлисларга катта раҳмат”, дейди Кападзе.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ўзбекистонлик футболчилар орасида Эронга қарши баҳсда Аббос Файззуллаев энг юқори, 7.8 баллни қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси