Дўппосланган Тез ёрдам ҳайдовчиси “Соғлиқни сақлаш аълочиси” бўлди

Жамият

e2

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 16 октябрда пойтахт Тошкентда Тез ёрдам шифокорлари ва ҳайдовчиси дўппосланиб, тан жароҳати етказилган эди. Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев Тез ёрдам ҳайдовчиси Ҳасан Ишмуҳаммедов даволанаётган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бориб, ҳайдовчининг ҳолидан хабар олди ва унга “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонини топширди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни вақтда Ҳасан Ишмуҳаммедов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тегишли муолажаларни олмоқда. 

Дастлабки текширувлар натижасида унга “Бош мия ёпиқ шикастланиши, бош мия чайқалиши, чап тизза соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазири Мусаев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг нейрохирургия бўлимида бўлди.

“Афсуски, кейинги пайтларда ўз хизмат вазифасини ўтаётган шифокор ва ҳамширалар, айниқса, Тез ёрдам ходимларига нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Аҳолининг соғлигини ҳимоя қилишда ўзини аямай жон куйдираётган тизим ходимларига тажовуз қилган кимсаларга нисбатан қонунчиликда қатъий жавобгарлик белгиланиши устида ишланмоқда. Ўйлайманки, қонунчиликка киритилаётган бу ўзгаришлар соҳа вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим асос бўлади”, деган Мусаев. 

Вазир бемор билан мулоқот давомида унга тезроқ соғайишини тилаб, муштумзўр фуқарога нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо белгиланиши учун барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилди. 

Шунингдек, суҳбат давомида бемор ўз ҳолидан хабар олгани келган вазирга алоҳида миннатдорлик билдириб, 64 ёшга кирганига қарамай, халқ саломатлиги йўлида ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишдан толмаслигини, отаси тенги инсонга, қолаверса, тиббиёт бригидаси таркибида чақирув манзилига борган шифокор аёлга қўл кўтарган кимса эса қонун олдида жавоб беришига қатъий ишонишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг