Дунёнинг энг яхши 100 та ошхонаси эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Бу қизиқ
−
16 Декабрь 2023
36283“TasteAtlas” нуфузли интернет портали 2023 йил учун “Дунёнинг 100 та энг яхши ошхонаси” рейтингини эълон қилди. Ушбу рўйхатда Ўзбекистон 76-ўринда қайд этилди.
Энг яхшилар мижозлар томонидан эътироф этилган 395 мингдан ортиқ таомлар номи ва 115 мингдан ортиқ хўрандаларнинг қўйган баҳоси асосида танланган.
Биринчи ўринни Италия миллий ошхонаси банд этган бўлиб, таомномадаги пицца, ризотто, талятелле, паста ва равиоли каби таомларга юқори баҳо берилган. Иккинчи ўринни Япония ошхонаси суши, рамён, сашими, якитори ва мочи каби таомлари билан қўлга киритган. Греция гирос, сувлаки, муссака, салат ва пастицио каби овқатларига қўйилган юқори баллар эвазига учинчи ўринга муносиб топилган.
Ўзбекистон ушбу рўйхатида Кубадан кейин, Озарбайжондан бир поғона олдин – 76-ўринни эгаллаган.
Шунингдек, рейтингда Туркия –15, Қозоғистон –90, Қирғизистон ошхонаси эса 92-ўринда кўрсатилган.
Қолган қўшниларимиз Афғонистон, Туркманистон ва Тожикистон рўйхатда мавжуд эмас.
Жадвалнинг сўнгги, 100-ўрнини Ғарбий Африканинг, Гвинея қўлтиғи соҳилларида жойлашган Гана Республикаси нақд қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Европанинг “энг бахтсиз” давлатлари рўйхати эълон қилинганди.
LiveБарчаси