“Бойлик бахт келтирмайди”. Европанинг “энг бахтсиз” давлатлари эълон қилинди

Олам

image

ЕИнинг "энг бахтли" ва "бахтсиз" мамлакатлари рўйхати эълон қилинди. Рўйхат Европа Иттифоқининг расмий статистика агентлиги Eurostat томонидан ташкилотга аъзо мамлакатлар аҳолисининг ўз ҳаётидан қанчалик мамнунлиги ўрганилган ҳолда тузилган. 

Шунингдек, сўровномада қатнашган шахслардан келажак ҳақида қанчалик оптимистик ёки вазиятга қараб, қанчалик пессимист экани сўралган.

Европанинг энг бахтли мамлакати деб Европанинг марказида жойлашган Австрия давлати топилган. Биринчи учликдан иттифоқнинг энг қашшоқ давлатларидан бири бўлган Польша ва Руминия ҳам жой олган. 

Қизиғи Европа Иттифоқининг энг бой давлатларидан бири бўлган Германия рўйхатнинг охиридан иккинчи ўринда турибди. Энг қуйи поғонадан эса Болгария жой олган.

Бундан кўриниб турибдики “Мамлакат қанчалик бой бўлса, халқи шунчалик бахтли бўлади”, деган тахмин ўзини оқламайди. Германия 27 давлат орасида энг кучли иқтисодиётга эга, аммо бахт нуқтаи назаридан унчалик ҳавас қиларли эмас.

Бунинг ўрнига, тадқиқотда ёш, таълим даражаси, оилавий ва молиявий аҳвол каби омиллар бойликдан фарқли ўлароқ, яшашдан умумий қониқишнинг кўпроғини кўрсатиши маълум бўлган.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда бахт индексида 7,1 балл тўплаган Германияда жорий йилда бу нисбат 6,5 га тушган. Кёльнда жойлашган Рейнольд Институти ўтган ҳафта эълон қилинган сўровномада ҳам немисларнинг катта қисми “ташвишли, бефарқ ва одамови” эканлиги айтилган.

Германия иқтисодий турғунликдан ташқари, Украинадаги уруш, иммиграциянинг мисли кўрилмаган ўсиши каби муаммолари билан ҳам курашмоқда.

Болгария, Руминия, Литва, Словакия, Португалия, Венгрия, Хорватия, Кипр, Германия ва Словенияда шаҳар аҳолиси ҳаётдан кўпроқ мамнун эканликларини айтишган бўлса, Малта, Австрия, Финляндия, Нидерландия, Бельгия, Ирландия, Швеция, Дания ва Люксембургда қишлоқ аҳолиси ўзларини кўпроқ бахтли ҳисоблаши аниқланган.

Бошқа томондан, Европа Иттифоқи мамлакатларидаги 16-29 ёшдаги одамлар 65 ёшдан ошганларга қараганда ҳаётдан қониқиш даражаси юқорироқ бўлган. 

Шунингдек, фарзандли оилалар, ёлғиз оилаларга қараганда бахтлироқ эканини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Осиё давлатларининг фаровонлик даражаси бўйича рейтинги эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа энг бахтли бахтсиз давлат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг