Футболнинг энг кўп титулига эга футболчиси қамалди. У махбусларга ўрнак бўлмоқда 

Спорт

image

Зўравонликда айбланаётган бразилиялик футболчи Дани Алвес қамоқда кўпроқ муддатга қолиб кетиши мумкин. Бу ҳақда “La Vanguardia” хабар берди.

Маълум бўлишича, бразилиялик футболчи қамоқхонада намунали хулқи билан бошқа маҳбуслардан ажралиб турган. 26 январь куни Алвес қамоқхонада футбол ўйинида ҳам иштирок этган.

Қайд этилишича, футболчига камерада эски таниши Коутиньо шерик бўлади. Коутиньо қамоқхонада “Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Роналдиньонинг қўриқчиси бўлиб ишлаган.

Дани Алвес 20 январь куни ҳибсга олинганди. У Барселонадаги тунги клублардан бирида 23 ёшли қизни зўрлашда айбланмоқда. 39 ёшли футболчи 4 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Маълумот учун, Алвес – дунёнинг энг кўп титулини қўлга киритган футболчиси. У Франция, Италия, Испания чемпионатларида ғолиб бўлган ва шу мамлакатларнинг миллий кубокларини ҳам қўлга киритган. Бразилия терма жамоаси таркибида ҳимоячи Олимпия ўйинлари ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, шунингдек, икки мартадан Америка кубоги ва Конфедерациялар кубогини қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Дани Алвес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг