Дунёнинг энг кекса жуфтлиги деб тан олинган эр-хотиннинг бири вафот этди

Бу қизиқ

image

Эквадорда маҳаллий аҳолидан бири вафот этди. У рафиқаси билан бирга дунёдаги энг кекса турмуш қурган жуфтлик деб тан олинган эди. Бу ҳақда EFE агентлиги хабар бермоқда.

Жорий йилнинг август ойи охирида Гиннеснинг рекордлар китоби 110 ёшли Хулио Сесар Мора Тапиа ва 104 ёшли Вальдрамина Макловиу Кинтеринтер Рейсни дунёдаги энг кекса турмуш қурган жуфтлик деб тан олди. Улар 79 йилдан бери бирга яшаётган эди. Уларнинг умумий ёши 214 ёшдан ошди.

110 ёшли эквадорлик кеча, 23 октябрь куни Эквадор пойтахти Китодаги уйида вафот этди. Марҳумнинг оиласида айтилганидек, эркак маҳаллий вақт билан соат 23:00 да (Тошкент вақти билан 9:00) вафот этган. Унинг ёнида унинг рафиқаси Вальдрита бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

оила Эквадор

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг