Дунёнинг энг қиммат таркибга эга клублари маълум қилинди

Спорт 7746
image

Германиянинг “Тransfermarkt” портали Англиянинг “Манчестер Сити” клубини дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоаси дея эътироф этди. “Шаҳарликлар” таркибидаги футболчиларнинг умумий нархи 1,13 миллиард еврога баҳоланган.

Франциянинг амалдаги чемпиони ПСЖ эса 888,95 миллион евролик нарх билан иккинчи поғонада қайд этилган. Учинчи ўринни “Манчестер Сити”нинг асосий рақиби “Ливерпуль” эгалаган. Юрген Клопп шогирдларининг трансфер қиймати 884,50 миллион еврони ташкил қилади.

Эътиборлиси шундаки, Испаниянинг иккита гранд жамоаси “Реал Мадрид” ва “Барселона” кучли учликдан жой олмаган.

Дунёнинг энг қиммат таркибга эга 10 та жамоаси билан танишинг:

1. “Манчестер Сити” (Англия) – 1,13 миллиард евро (жамоадаги футболчиларнинг умумий трансфер қиймати);

2. ПСЖ (Франция) – 888,95 миллион евро;

3. “Ливерпуль” (Англия) – 884,50 миллион евро;

4. “Реал Мадрид” (Испания) – 873 миллион евро;

5. “Бавария” (Германия) – 859,10 миллион евро;

6. “Тоттенхэм” (Англия) – 758,80 миллион евро;

7. “Челси” (Англия) – 729,70 миллион евро;

8. “Арсенал” (Англия) – 698,20 миллион евро;

9. “Барселона” (Испания) – 690,20 миллион евро;

10. “Манчестер Юнайтед” – 680,30 миллион евро.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг энг қиммат футбол клублари ҳақида хабар берилганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 161
Рейтинг: 3.1
t
×