Дунёнинг энг бой оилалари эълон қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол-Наҳаённинг оиласи дунёдаги энг бадавлат оила деб тан олинди. Бу ҳақда “Тhe Times” нашри хабар берди.

Таъкидланишича, оила бойлиги асосини энергия савдосидан тушган даромадлар ташкил этади. Шунингдек, Ол-Наҳаёнлар инвестиция сиёсати, жумладан, турли компаниялар ва кўчмас мулк бозорларига сармоя киритиш орқали ҳам фойда кўради. “Bloomberg” маълумотларига кўра, Ол-Наҳаёнлар тахминан 300 миллиард долларга эга.

Абу-Дабининг бош оиласи молиядан робототехникагача бўлган соҳаларда 27 000 дан ортиқ кишини иш билан таъминлайдиган Royal Group'га эгалик қилмоқда. Оиланинг Англиянинг “Манчестер Сити” футбол клуби, Илон Маскнинг SpaceX компанияси ва қўшиқчи Рианнанинг Savage x Fenty модалар уйида улушлари мавжуд.

Уолтонлар оиласи рейтингнинг иккинчи поғонасини эгаллаган. Улар  Wаlmart дўконлар тармоғининг асосчиси ҳисобланади. Ҳозирда Уолтонларнинг умумий бойлиги 224,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. 

Кучли учликка Марслар оиласи якун ясаб берган. Улар Маrs номли қандолатчилик компанияси асосчисидир. Оиланинг бойлиги 160 миллиард долларга етади.

Шунингдек, рейтингга Кочлар оиласи ҳам киритилган. Улар Koch Industries номли саноат конгломератини бошқаради. Оиланинг жами бойлиги 128,8 миллиард долларга тенг. 

Саудия Арабистони Қироллик оиласи эса 105 миллиард доллар бойлик билан 5-ўринга жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, кеча француз тадбиркори Бернар Арно Илон Маскни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой одами бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муҳаммад бин Зоид Ол-Наҳаён Саудия Арабистони Қироллик оиласи Марслар

Баҳолаганлар

1044

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар