Дунёнинг 80 мамлакатига тарқалган коронавирус ҳақида сўнгги маълумотлар
Олам
−
04 Март 2020
13933Бугун, 4 март ҳолатига дунё бўйича COVID-19 коронавирусига чалинганлар сони 264 нафарга кўпайиб, 93 160 нафарга етди. Касалланганлар асосан Хитой (119 нафар) ва Жанубий Кореяда (142 нафар) кўпайди. Канадада ҳам 3 нафар бемор аниқланди.
Коронавирусга чалинганларнинг 50 961 нафари даволанди. Беморларнинг 6771 нафари ёки 17 фоизи оғир аҳволда қоляпти. Бугунги кунда касаллик 32 225 нафар касалнинг аҳволи қониқарли.
Коронавирусдан ҳалок бўлганлар эса 3203 нафарга етди. Жанубий Корея, Италия ва Эрон Хитойдан кейин вирус энг авж олган давлатлар бўлиб турибди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида коронавирусга чалиниш ҳолати ҳозирча аниқланмади.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 79 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия, Ливан, Миср, Эрон, Исроил, Ироқ, Баҳрайн, Афғонистон, Қувайт, Уммон, Бразилия, Хорватия, Швейцария, Австрия, Жазоир, Грузия, Греция, Швейцария, Шимолий Македония, Норвегия, Ирландия, Эстония, Доминикан Республикаси, Беларусь, Нигерия, Янги Зеландия, Монако, Люксембург, Литва, Қатар, Исландия, Чехия, Озарбайжон, Дания, Мексика, Эквадор, Сан Марино, Нидерландия, Лихтенштейн, Чили, Аргентина, Украина, Тунис, Саудия Арабистони, Марокаш, Латвия, Иордания, Арманистон, Андорра, Сенегал, Индонезия ва Руминияда аниқланди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.