Дунёга устун бўлади – Си Цзиньпин Россия-Хитой муносабатлари ҳақида
Олам
−
04 Февраль 2022
13671Хитой ва Россия чинакам кўп қирралиликни амалга ошириш учун биргаликда ишламоқда ва инқирозларни енгиб ўтиш учун дунёни бирлаштиришда устун бўлиб хизмат қилмоқда. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувда таъкидлади.
Бугун, 4 февраль куни Россия ва Хитой раҳбарлари Владимир Путин ва Си Цзиньпин музокараларни бошлади, учрашув давомида кенг доирадаги мавзулар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
“Биргаликда саъй-ҳаракатлар билан (мамлакатлар) ҳақиқий кўп томонламаликни амалга оширади, ҳақиқий демократик руҳни қўллаб-қувватлайди, инқирозларни бартараф этиш ва тенгликни ҳимоя қилишда дунёни бирлаштириш учун ишончли таянч бўлиб хизмат қилади”, деган Хитой раҳбари Путин билан учрашув аввалида.
Таъкидланишича, Хитойда сафарда бўлиб турган Россия Федерацияси Президенти музокаралардан сўнг Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия етакчиси Владимир Путин Хитойга сафаридан сўнг Туркияга ташриф буюришига умид билдирганди.
LiveБарчаси