Дунёдаги энг йирик сув омбори Ернинг айланишини секинлаштирди

Олам

image

Хитойнинг Янцзи дарёсида қурилган дунёдаги энг йирик ГЭС – “Уч дара” тўғони Ернинг айланишини секинлаштирди ва куннинг узунлигини оширди. Бу ҳақда Британиянинг LADbible нашриёт уйи сайти NASA'нинг йирик тадқиқот лабораторияси бўлмиш Годдард космик парвозлар марказидан доктор Бенжамин Фонг Чаонинг тадқиқотига таяниб хабар берди.

Олимнинг сўзларига кўра, 2012 йилда барпо этилган тўғон сув омборида тўпланган жуда кўп сув Ер массасининг тақсимланишини ўзгартириб, кун узунлигининг 0,06 м/с га ошишига ва сайёра ўқининг тахминан 2 сантиметрга силжишига сабаб бўлган.

LADbible маълумотларига кўра, Хитойдаги “Уч дара” тўғонининг узунлиги 2335 м ва баландлиги 185 метр. У тахминан 40 кубометрни ташкил қилади. У ишлаб чиқарилган энергия ҳажми бўйича дунёдаги энг йирик ГЭС ҳисобланади. “Уч дара”даги сув денгиз сатҳидан 175 метр баландликда сақланади.

“Уч дара” тўғони 22,5 минг МВт қувватга эга бўлиб, 15 та ядро реакторининг энергиясига тенг энергия ишлаб чиқаради.

“Nature” журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, Ернинг ички ядроси ўз айланишини аста-секин секинлаштирмоқда ва олимларнинг фикрича, 2040 йилга бориб бутунлай тўхтаб қолиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой ГЭС Янцзи дарёси Бенжамин Фонг Чао

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг