Дунёдаги энг катта кийимлар ахлатхонаси қаердалиги маълум бўлди
Бу қизиқ
−
13 Июнь 2023
24766Дунёдаги энг катта сотилмай қолган кийимлар ахлатхонаси Анд тоғлари ва Тинч океани ўртасидаги Атакама чўлида жойлашгани маълум бўлди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди.
Моданинг тез-тез ўзгариши сабаб катта ҳажмда ишлаб чиқарилган турли хилдаги кийимлар ҳар доим ҳам тўлиқ сотилавермайди. Брендлар бир коллекцияни сотишга улгурмай, бошқасини чиқаришига тўғри келади. Экология учун бундай "тезкор мода" зарарли таъсир кўрсатади.
Мазкур ахлатхонада йиғилган кийимларнинг синтетик матоларида қўрғошин, пестицидлар (одам ва ҳайвонларнинг хавфли касаллик ташувчиларини йўқ қилиш учун ишлатиладиган заҳарли модда) ва бошқа сон-саноқсиз кимёвий моддалар мавжуд бўлиб, улар парчаланганда кўплаб заҳарли моддаларни чиқаради. Кийим ишлаб чиқарувчи брендлар уларнинг жуда оз қисмини қайта ишлайди. Сотилмай қолган кийим-кечакларнинг аксарияти юқоридаги “ахлатхона”га олиб бориб, ташланади.
Таъкидлаш жоиз, дунёда ҳар йили 100 миллиард дона кийим ишлаб чиқарилади. Мода саноати чиқиндиларининг ҳажми 92 миллион тоннани ташкил этади ва ишлаб чиқарилган 10 та маҳсулотдан фақат 1 таси қайта ишланади ёки сотилади. Қолганлари эса ахлат полигонларидан жой олади.
LiveБарчаси