Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Бу қизиқ

image

Германиянинг Дортмунд шаҳридаги “Ромбергпарк” ботаника боғидан чириган гўшт ҳидини эслатувчи ўта бадбўй ҳидга эга ноёб ўсимлик – титан аморфофаллусининг (Amorphophallus titanum) тугун илдизи ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда кеча, 13 октябрь куни “Spiegel” хабар берди.
 
Нашрнинг ёзишича, жиноятчилар боғ ходимлари “Довуд” деб ном берган, оғирлиги 20 дан 30 килограммгача бўлган тугунни гултувакдан олиб кетган. Шаҳар маъмурияти ҳолат бўйича полицияга мурожаат қилган.

“Довуд”нинг ўғирланиши биз учун оғир зарба бўлди. Дортмунд аҳолиси унинг кейинги гуллашини интиқлик билан кутаётган эди. Умид қиламизки, ўғрилар бу қароридан пушаймон бўлиб, ўсимликни қайтаради”, дейди боғ ходимларидан бири.

У, шунингдек, бу ўғирлик бутун шаҳар учун катта зарар эканини билдирган. Дортмунд ҳокимияти маълумотларига кўра, 2018 ва 2021 йилларда ўсимлик гуллаган пайтда ботаника боғига минглаб одамлар ташриф буюрган.

Маълумот учун, Amorphophallus titanum – ноёб ўсимлик бўлиб, у жуда кам ва қисқа муддат гуллаши билан ажралиб туради. Бу жараён бир неча йилда бир марта содир бўлади ва атиги бир неча кун давом этади. Шу билан бирга, у дунёдаги энг катта гул тўпламига эга ҳамда чириётган гўшт ҳидига ўхшаш ўта кучли ҳид таратади. Бу ўзига хос ҳид ҳашаротларни – табиий муҳитда ўлик таналарда тухум қўювчи чанглатувчиларни ўзига жалб қилиш учун хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Ромбергпарк Amorphophallus titanum

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг