“Дунёдаги энг адолатли судья” хасталикка чалинди
Олам
−
17 Декабрь 2023
15415Жорий йилнинг 6 декабрь куни "Дунёдаги энг адолатли судья" дея эътироф этиладиган Фрэнк Каприо саратон касаллигига чалинганини эълон қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирган видеода маълум қилди.
Яқинда нафақага чиққан 87 ёшли қария видеода ўзининг туғилган кунини қисқача эслатиб ўтганидан сўнг, унга "ошқозон ости бези саратони ташхиси қўйилганини" маълум қилди.
Фрэнк Каприо тиббий кўрикдан ўтгани ва натижалар ижобий чиқмаганини билдирган.
"Яқинда ўзимни яхши ҳис қилмай тиббий кўрикдан ўтдим, афсуски натижалар яхши эмас", деган Фрэнк Каприо.
У Род-Айленд ва Массачусетс штатларида даволанаётганини қўшимча қилган.
"Мен дуо қиламанки, Худо шифокорларнинг ҳаракатларида ва муолажаларида уларга тўғри йўл кўрсатсин. Мен ўз олдимда узоқ йўл турганини биламан ва имкон қадар курашишга тайёрман", дея қўшимча қилган у.
Сўзини якунлар экан, судья унга яхши тилаклар билдираётган барчага миннатдорлик билдириб, инсонлардан унинг учун дуо қилишларини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фрэнк Каприо ўзбекистонлик талабани сўроқ қилган эди.
LiveБарчаси