Дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳар номи маълум қилинди
Олам
−
17 Апрель 2020
27101Кеча, 16 апрель куни QIAir “ҳаво сифати индекси” жаҳон рўйхати эълон қилинди. Унда дунё мамлакатларидаги шаҳарлар ҳаво ҳолатига қараб баҳолаб борилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
Индексда Хитойнинг Чунцин шаҳри бормоқда. Украина пойтахти Киев шаҳри ҳам кейинги ўринларни банд этган. Шаҳарнинг айрим туманларида ҳаво сифати “ўта хавфли”, дея баҳоланган.
Рўйхатга, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ҳам киритилган. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида қўшни давлатларга қараганда ҳаво сифати ёмон эканлиги қайд этилган.
Унга кўра, Тошкент шаҳри 127 кўрсаткич билан “таъсирчан гуруҳ”га киритилган. Туркманистон пойтахти Ашхобод ва Қирғизистон пойтахти Бишкек эса 13 кўрсаткич билан “яхши” гуруҳидан жой олган. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри 59 кўрсаткич билан “мўътадил” гуруҳга кирган. Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри эса 53 кўрсаткич қайд этган ва у ҳам “мўътадил” гуруҳидан жой олган.
LiveБарчаси