Дунёда минтақавий можаролар сони 30 йиллик рекордни қайд этди
Олам
−
11 Декабрь 2023
4217Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (ХСТИ Буюк Британия) жорий йилда дунё бўйлаб камида 183 та минтақавий можаро рўй берганини маълум қилди. Бу сўнгги 30 йилдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Қайд этилишича, тадқиқотчилар асосан Хитой ва Тайвань ўртасидаги можаро хавфи ва Яқин Шарқдаги урушнинг кенгайишига эътибор қаратмоқда, деб ёзади “Bloomberg” нашри.
Ундан ташқари, Россия-Украина можароси ҳалигача давом этмоқда, Озарбайжон Тоғли Қорабоғ устидан назоратни қўлга киритди, Россия ва Грузия ўртасидаги кескинлик ортиб бормоқда. Шунингдек, Жазоир ва Марокаш ўртасидаги муносабатлар аввалгидан ҳам ёмонроқ, Покистондаги ички терроризм шунингдек, Ҳиндистон билан муносабатлар жар ёқасига келиб қолган.
Можаролар оқибатида қурбон бўлганлар сони эса ўтган йилга нисбатан 14 фоизга, зўравонлик ҳолатлари 28 фоизга ошган. Дунёда, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси маълумотларига кўра, маҳаллий ёки минтақавий устунликка эга 459 қуролли гуруҳ мавжуд. Улар 195 миллион кишини тўлиқ ёки қисман қамраб олади. Томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар иқлим инқирози туфайли янада кучайиб бормоқда.
Маълумот учун, айни пайтда давлатлар ўртасидаги зиддият туфайли БМТнинг таъсири заифлашди. Йирик давлатлар Хавфсизлик Кенгашида бир-бирининг резолюцияларига вето қўймоқда, бунинг ортидан Ғазо секторидаги уруш масаласида бир қарорга келинмаяпти.
LiveБарчаси