Дунёда миллиард одамнинг тўртдан уч қисми оч – БМТ
Бу қизиқ
−
13 Июль 2023
36902022 йилда дунё бўйлаб очликдан азият чекканлар сони 735 миллион кишини, (бу ўтган йилга нисбатан 3,8 миллионга кам) ташкил қилган. Бунга оид ҳисоботни кеча, 12 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тақдим этди.
Маълум қилинишича, гарчи очарчилик билан боғлиқ вазият Африка, Ғарбий Осиё ва Кариб денгизидаги ҳудудларда ёмонлашган бўлса-да, етти йил ичида дунёда биринчи марта оч қолганлар сони йиллик таққослашдан кўпаймаган.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2,4 миллиард киши (дунё аҳолисининг 29,6 фоизи) 2022 йилда озиқ-овқатдан барқарор фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган. Агар бундай тенденция давом этаверса, 2030 йилга келиб сайёрадаги очликни йўқ қилиш мақсадига эришиб бўлмайди.
Африкадаги вазият энг ачинарли, дея баҳоланади. У ерда ҳар бешинчи одам очликдан азият чекмоқда. Бу кўрсаткич сайёрадаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар юқори.
Шу билан бирга, 2022 йилда дунёда 5 ёшгача бўлган 148 миллион бола тўйиб овқатланмаслик туфайли айрим жиддий касалликлардан, 37 миллион бола эса ортиқча вазндан азият чекади.