Дунёда коронавирусга чалинганлар 6 миллиондан ошди

Олам 3496
image

Дунёда коронавирусга чалинган беморлар сони 6 миллиондан ошиб кетди. Worldometers портали маълумотлари шундай кўрсатмоқда.

Унга кўра, бугун, 30 май соат 10:30 ҳолатига дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 6 033 875 тага етди. Пандемия даврида 366 295 киши вафотэтди ва 2 661 212 киши соғайди.

Ҳозирда 3 005 769 кишида коронавирус фаол ҳолатда. Уларнинг 2 952 036 () нафарининг аҳволи яхши, 53 733 (2 фоизи) нафари эса оғир аҳволда.

Коронавирусга чалиниш бўйича АҚШ биринчи ўринда боряпти ва бошқа бирор давлатнинг бу борада унга етиб олиши амримаҳол. Америкада 1 793 530 кишида коронавирус аниқланган. Унинг ортидан Бразилия (468 338), Россия (387 623), Испания (285 644), Буюк Британия (271 222), Италия (232 248), Франция (186 835), Германия (183 019), Ҳиндистон (173 763) ва Туркия (162 120) боряпти.

Бугунгача ушбу инфекцияга чалинган беморларнинг 366 894 нафари вафот этган. Қурбонлар сони бўйича АҚШ (104 542 нафар қурбон), Буюк Британия (38 161), Италия (33 229), Франция (28 714), Бразилия (27 944), Испания (27 121), Бельгия (9 430), Мексика (9 415), Германия (8 594) ва Эрон (7 677) етакчилик қиляпти.

Жами беморларнинг 2 661 212 нафар соғайган. Беморларнинг соғайиши бўйича етакчи давлатлар қаторига АҚШ (519 569 нафар бемор соғайган), Испания (196 958), Бразилия (193 181), Германия (164 100), Россия (159 257), Италия (152 844), Туркия (125 963), Эрон (114 931), Ҳиндистон (82 627) ва Хитой (78 302) кирган.

АҚШнинг Жон Хопкинс университети маълумотига кўра, дунёда коронавирус юқтирганлар 5 930 035 нафарни ташкил қиляпти.

Ҳозирда дунё давлатлари пандемия сабаб ўрнатилган чекловларни бирин-кетин бекор қиляпти. Шу қатори Ўзбекистонда ҳам карантин чекловлари бироз юмшатилди. Аммо карантин муддати 15 июнгача узайтирилди. Эндиликда “яшил” тоифага кирувчи ҳудудларда оз сонли меҳмонлар билан тўй ва оиалвий маросимлар ўтказишга рухсат берилди. Бироқ тоифасидан ташқари барча ҳудудлар учун сақлаб қолинадиган чекловлар ҳам тасдиқланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 3.1
t
×