Дунёда коронавирус қурбонлари 800 000 дан ошди

Олам 3152
image

Дунёда коронавирус инфекциясниинг тарқалиши борган сари авж оляпти. Бугун, 22 августга келиб бутун дунёда вирусни юқтириб олганлар сони 23 миллиондан ошди. 

Статистик маълумотларга кўра, вирусдан зарарланганлар сони 23 120 802 нафарга етди. Дунё бўйлаб шифокорларнинг ҳаракати билан 15 714 993 нафар беморлар ушбу вирусдан фориғ бўлишган. Aчинарлиси, 803 213 киши вируснинг қурбонига айланди.

1. Коронавирус касаллигини юқтириб олишда AҚШ ҳамон етакчилик қиляпти. Яъни, мамлакатда ҳозиргача вирус билан касалланганлар 5 796 727 нафарга етган.  Қўшма Штатларда 179 200 нафар бемор вирус сабаб ҳаётдан кўз юмган бўлса, 3 127 418 киши касалликдан буткул соғайган. 

2. AҚШдан кейинг ўринни Бразилия давлати эггалаб турибди. 22 августга келиб давлатда вирус билан касалланиш ҳолати 31 391 нафарга ошиб, жами вирус юқтирганлар 3 536 488 кишига етган. 113 454 нафар бемор вирус қурбонига айланган, 2 670 755 нафар бемор касалликни енгиб ўтган.

3. Тиббиёт соҳасида ривожланган мамлакатлар қаторига кирувчи Ҳиндистонда бир кеча кундузда вирусни юқтириб олганлар 69 878 нафарга кўпайиб, жами беморлар 2 975 701 кишига етган. Мамлакатда 55 928 киши вирусдан ҳалок бўлган бўлса, 2 222 577 нафар бемор касаликдан соғайган.

4. Россияда коронавирусга чалинганлар 946 976 нафарга етган. РФда ўлим кўрсатгичи бошқа давлатларга нисбатан камлигини кўриш мумкин. Бутун пандемия даврида 16 189 киши вирусдан вафот этган, 761 330 киши коронавирусдан буткул фориғ бўлган.

5. Жанубий Aфрика Республикаси ҳам етакчилар қаторида. Мамлакатда вирусдан зарарланганлар 603 338 кишига етган. 12 843 киши ҳаётдан кўз юмган. 500 102 киши вирусни енгиб ўтиб, соғлом ҳаётга қайтган.

6. Лотин Америкасининг яна бир мамлакати Перуда ҳам аҳвол касалланганлар ортиб боряпти. Сўнгги суткада Перуда 9 008 кишида янги касалланиш ҳолати аниқланган ва жами беморлар 576 067 нафарга етган. 384 908 киши вирусни енгиб ўтган бўлса, 27 245 нафар беморлар вафот этган.

7. Мексика касалланиш даражаси бўйича 7 ўринда турибди. Мамлакатда 549 734 нафар беморда ушбу вирус қайд этилган. Вирус билан касалланган беморларнинг 59 610 нафари ҳаётдан кўз юмган ва 376 409 киши эса буткул соғайган.

8. Колумбияда бир кунда беморлар сони 8 419 нафарга ошиб, жами беморлар 522 138 нафарга етган. 348 940 нафар бемор ҳозиргача ушбу вирусдан соғайган бўлса, 16 568 нафари эса ҳаётдан кўз юмган.

9. Маълум муддат касалланиш рейтингида етакчилик қилган Испанияда 407 879 киши ушбу вирусга чалинган. Ҳозиргача 28838 нафар бемор вируснинг қурбонига айланган.

10. Касалланиш даражаси бўйича Чили 10-ўринни эггалади. 22 августга қадар мамлакатда вирус юқтириб олганлар сони 393 769 кишига етган. Ҳозиргача 367 897 киши вирусдан буткул соғайган бўлса, 10 723 киши коронавирус сабаб бу ҳаёт билан ҳайрлашган.

Ушбу рейтингда Ўзбекистон 57-ўринда турибди. Мамлакатда 38 221 киши вирусни юқтириб олган ва 262 нафар бемор вафот этган. 33 989 нафар бемор эса вирусдан буткул соғайган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3.1
t
×