Коронавирус пандемияси қачон тугайди? ЖССТни тахминини айтди

Олам 43642
image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус COVID-19 ва “испан гриппи” эпидемиясини қиёслаб, ҳозирги пандемиянинг қачон тугашини тахмин қилди.

“Бизнинг вазиятимизда кўплаб технологияла бор. Ўзаро алоқалар қанча кўп бўлса, вирус шунча тез тарқайди, бироқ биз уни тўхтатадиган технологияларга эгамиз. Бир томондан, глобаллашув ва жуда улкан ўзаро алоқалар кўринишидаги камчилигимиз, иккинчи томондан, технологик устунлигимиз бор. Ушбу пандемияни икки йилдан кам вақтда бартараф этишдан умидвормиз”, деди Гебрейесус.

Ўз навбатида ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлинмаси техник гуруҳи етакчиси Мария Ван Керкхове ташкилот COVID-19 нинг мутациялашувини аниқлаш учун ишчи гуруҳ тузганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мутация касаллик ва унинг характерига қандай таъсир қилаётганини аниқлаш учун кўпроқ тадқиқотлар ўтказиш керак.

ЖССТнинг сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 22,2 миллион одам касалланган ва 782 мингдан ортиғи вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2199
Рейтинг: 3
t
×