Дунёда илк бор бир вақтнинг ўзида икки трансплантация амалга оширилди

Саломатлик

image

Япониялик мутахассислар дунёда биринчи марта тирик донорлардан иккала ўпка ва жигар қисмларини бир вақтда трансплантация қилишди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бемор 10 ёшли болада туғма дискератоз - мураккаб ирсий касаллик бўлиб, унинг белгилари суяк илиги етишмовчилиги ва хавфли касалликларнинг ривожланиш тенденциясидир. Ўпканинг ўнг ва чап қисмини берган донорлар боланинг ота-онаси бўлган. Шунингдек, жигарнинг бир қисми боланинг бобосидан ўтказилган.

Операция ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтгани айтилмоқда. У 18 соат давом этган ва муваффақиятли деб топилган. Унда 30 дан ортиқ турли тиббиёт мутахассислари иштирок этган.

“Шундан сўнг бола узоқ реабилитация курсидан ўтди. У шу йилнинг март ойи бошида шифохонадан чиқарилган. Унинг қариндошлари ҳам аллақачон ўзларини нормал ҳис қилмоқдалар ва шифокорларнинг назоратига муҳтож эмас”, дейилади хабарда.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Япония дискератоз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг