Дунёда энг ишончли дарвозабон номи маълум қилинди

Спорт

image

“Реал” ва Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Ла Лигадаги энг ишончли дарвозабонлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. Бундан ташқари, голкепер “Marca” нашри томонидан ўтказилган сўровномада дунёдаги энг ишончли дарвозабон, дея эътироф этилди.

Испания чемпионатининг 28 ўйинида Куртуа 18 та гол ўтказиб юборди. Бу унга Рикардо Саморо кубоги учун даъвогарлар рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олишга имкон берди. Ушбу кубок энг кам гол ўтказиб юборган дарвозабонларга берилади.

Куртуанинг кўрсаткичи ҳар бир ўйинда 0,64 та голга тўғри келган. Иккинчи поғонада пойтахтнинг “Атлетико” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган словениялик Ян Облак (0,71), учинчи ўринда “Атлетик” дарвозабони Унаи Симон (0,86) қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг