Дунё иқтисоди учун энг катта хавф маълум қилинди

Олам 4269
image

Европа глобал иқтисодиёт учун энг катта хавф ҳисобланяпти. “Bloomberg” агентлиги иқтисодчилар орасида сўров ўтказиб, шундай фикрга келган.

Экспертлар Европани энг катта муаммо деб аташ учун бир қанча сабабларни кўрсатиб ўтган. Асосийларидан бири сифатида АҚШнинг Хитой билан савдо уруши вақтида Германия ва Францияда ўсиш суръатининг пасайиши экани қайд этилган. Германияда ишлаб чиқариш камайяпти, Францияда эса талаб қисқаряпти. Франциядаги ҳолат давом этаётган “сариқ нимчалилар” акциялари билан боғлиқ.

“Агар Франция истеъмол, Германия эса ишлаб чиқариш камаяверса, евроҳудудни жиддий муаммолар кутиб турибди”, деган Allianz суғурта компаниясининг бош иқтисодчиси Людвик Субран.

Шунингдек, қийинчиликлар Хитойдаги пасайиш билан боғлиқ. Иқтисодчиларнинг фикрича, расмий Пекинда ўсиш учун энергетик лойиҳалар билан боғлиқ имкониятлар мавжуд. Бундай вазиятда энг катта зарар кўрувчи яна асосий истеъмол бозоридан айрилувчи европалик етказиб берувчилар бўлади. Турли мамлакатларнинг компаниялари ҳозирданоқ салбий оқибатлар билан тўқнаш кела бошлаган, жумладан, италиян автомобиль ишлаб чиқарувчиси Fiat ва француз косметика холдинги L'Oreal.

Таҳлилчилар Европа оммавий инқирозни четлаб ўтишига умид қиляпти. Бунда Германияда ишсизлик даражасининг жуда озлиги, шунингдек, евроҳудудда бир давлатдаги муаммолар автоматик тарзда бошқасига ўтмаслиги ҳисобга олиняпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 68
Рейтинг: 4.0
Будьте в курсе событий!
×
×