АҚШ Трамп сабаб яна “совуқ уруш” бўсағасида экани айтилди

Олам

image
Туркияда зилзила қурбонлари 24 нафарга етди. Эрдўған табиий офатга муносабат билдирди north_east

Туркияда зилзила қурбонлари 24 нафарга етди. Эрдўған табиий офатга муносабат билдирди

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти томонидан олиб борилган сиёсат натижасида Америка Россия ва Хитой билан иккинчи "совуқ уруш" ёқасига келиб қолди. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ давлат котиби Жорж Шульцнинг кеча, 30 октябрь куни чоп этилган мақоласида айтилган.

“Бизнинг муносабатларимиз дунёнинг катта қисми билан, шу жумладан, Вашингтоннинг Европа ва Осиёдаги яқин иттифоқичилари ҳисобланган давлатлар билан ҳам ишончсизлик ҳамда душманлик кайфияти устунлиги билан ажралиб турди. Биз Хитой ва Россия билан муносабатларимизда иккинчи "совуқ уруш" ҳолатига яқинлашмоқдамиз. Ташқи сиёсатда Америкага қарши кайфият ва ҳаракатдаги давлатларга нисбатан минимал дипломатик уринишлар билан ҳарбий таҳдидга таяниш муносабатларимизнинг асосий хусусияти ҳисобланади.”, дейди АҚШ Давлат департаменти (1982-1989)  ва Молия вазирлигининг (1972-1974) собиқ раҳбари, шунингдек, республикачиларнинг иккита Президенти Рональд Рейган ва Ричард Никсон маъмуриятида ишлаган Жорж Шульц.

Унинг фикрича, Трамп маъмурияти Американинг бошқа давлатлар билан муносабатини ҳеч қандай манфаат келтирмайдиган ўйин деб ҳисоблаган.

“Трамп маъмурияти Американинг бошқа давлатлар билан муносабатлари  миллий раҳбарлар ўртасидаги шахсий муносабатларга асосланган, деб ўйлаган шекилли! Натижада эса ишончсизлик халқаро даражада ҳукм сурмоқда”, деган 100 ёшни қаршилаётган сиёсатчи.

Шульцнинг фикрига кўра, Трамп ҳам мамлакат ичида, ҳам чет элда шундай ишончсизлик муҳитини яратдики, вазиятни барқарорлаштириш учун кўп йиллар талаб этилади. Шульц “ҳозирда ишонч мавжуд бўлмаган жойда уни тиклаш” зарурлигига ишора қилди. 

“Ҳамкорларимиз биз барча учун умумий демократик қадриятларни улашаётганимизга ва барча учун фойда келтирувчи халқаро давлатлар тизми устида ишлаётганимизга ишониши керак. Ҳатто душманларимиз ҳам бошқа масалаларда қарама-қаршилик бўлса-да, инсониятнинг мавжудлигига хавф солувчи глобал таҳдидларга қарши биргаликда курашишимизга ишониши керак. Бу вазифаларни бажаришга бир президентлик муддати етмаслиги мумкин”, деган сиёсатчи.

У шунингдек, Трамнинг Twitter`дан фойдаланиши америкалик дипломатлар ишини ҳаддан ташқари қийинлаштириб юборганини таъкидлади.

Кеча, 30 октябрь куни Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя ҳалқаро муносабатлар меъморчилигининг қулашидан ҳавотирдалигини таъкидлаган эди.

Фаррухжон Муродқулов 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг