Дунё бўйлаб сурияликлар Башар Асаднинг қулашини нишонламоқда (фоторепортаж)

Олам

image_2024-12-09_11-53-56

Кеча, 8 декабрь куни эрта тонгдан “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи бошчилигидаги исёнчи кучлар Сурия пойтахти Дамашққа кирди ва мамлакат раҳбари Башар Асад режими ағдарилганини эълон қилди. Дунёнинг турли шаҳарларида сурияликлар Башар Асад  ҳукуматининг қулашини нишонлаш учун йиғилди.

Хусусан, Испаниядаги сурияликлар ҳукуматнинг ағдарилишини нишонлаш учун Мадриддаги Сурия элчихонаси олдига тўпланди.

Кипрда сурияликлар йиғилиб, хурсанд кайфиятда байроқларни ҳилпиратди. Греция пойтахти Афинадаги сурияликлар Сурия элчихонаси олдида “инқилоб байроғи”ни кўтарди.

Греция

Германия пойтахти Берлиндаги сурияликлар қўлларига “Free Syria” ёзуви туширилган плакатлар билан марказий майдонга йиғилди ва мушаклар отиб байрам қилди, полиция эса хавфсизликни таъминлади. Берлин шаҳридаги намойиш иштирокчилари сони 5000, Эссен шаҳрида 11 000, Мюнхенда 6000, Майнцда эса 3000 кишини ташкил қилди.

Байрам иштирокчиларидан бири “Der Tagesspiegel” агентлигига берган интервьюсида энди Сурияга қайтишини ва мамлакатни тиклашда иштирок этишини айтди.

Бонн, Стокгольм ва Лондондаги сурияликлар ҳам мухолифат байроқларини ҳилпиратиб, қўзғолончи кучларнинг ғалабасини нишонлади. Венада сурияликлар Австрия парламенти олдида йиғилиб, президент Башар Асад ағдарилганини эълон қилди ва шундан сўнг у ерда ҳам байрам бошланди.

Туркиядаги сурияликлар Истанбулдаги Фотиҳ масжидида Асад ҳукмронлигининг тугашини нишонлади.

Шунингдек, Ливандаги сурияликлар Триполи ва Байрутда байроқларни кўтарган ҳолда кўчаларда сайр қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Башар Асад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг