Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 80 млндан ошди

Олам

image

“Worldometers” маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 80 миллион 717 858 нафардан ошди. 

Энг кўп коронавирусга чалиниш ҳолатлари АҚШ (19,4 млн), Ҳиндистон (10,1 млн), Бразилия (7,4 млн), Россия ( 3 млн), Франция (2,5 млн), Буюк Британия (2,2 млн), Туркия (2,1 млн), Италия (2 млн) ва Испания (1,8 млн) га тўғри келмоқда.

Айни вақтгача COVID-19 дан соғайганлар сони 56 миллион 909 552 нафарга етган. Ушбу вирус сабаб вафот этганлар сони 1 миллион 764 621 нафарни ташкил этмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Қозоғистонда (151 минг касалланганлар) бўлиб турибди. Шунингдек, ҳозирда Қирғизистонда 80 мингдан ортиқ, Афғонистонда 51 минг, Тожикистонда 13 мингдан ортиқ COVID-19 билан зарарланганлар бор.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус пандемия

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг