Дунё барқарор Марказий Осиёга муҳтож – Си Цзиньпин

Олам

image

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Сиань шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой-Марказий Осиё” саммити чоғида дунё барқарор Марказий Осиёга муҳтожлигини айтди. Шу муносабат билан у минтақада хавфсизлик ва суверенитетни сақлашга чақирди. Бу ҳақда “Синхуа” ахборот агентлиги хабар берди.

“Марказий Осиёнинг суверенитети, хавфсизлиги, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги сақланиб қолиши, Марказий Осиё халқи танлаган тараққиёт йўли ҳурмат қилиниши керак”, деди у.

Си Цзиньпин минтақада барқарорликни сақлаш, тинчлик, тотувлик ва осойишталикка интилиш зарурлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида 18 май куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама музокаралар ва натижада 41 та ҳужжат имзоланганди. Давлат раҳбарлари Қўшма баёнотни имзолаб, 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон билан Хитой ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Си Цзиньпин Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг