Дубайда хўжайинини жодулаган хизматчи аёл қамалди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида майда безорилик бўйича суд 25 ёшли осиёлик уй хизматчисини иш берувчисини сеҳр-жоду қилгани учун бир ой қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Khaleej Times” хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, иш берувчи руҳан ва жисмонан чарчаганини, бунга хизматкори унга зарар етказиш учун қора сеҳрдан фойдаланаётгани сабаб бўлиши мумкинлигини айтган.

Жабрланувчида судланувчи ўзини ғайриоддий тута бошлагач ва ярим тунда ҳаммомда ғалати шивир-шивирларни эшитгач, унга нисбатан баъзи шубҳалар пайдо бўлган.

Иш берувчи хизматчи билан юзма-юз келганида, у сеҳр-жоду қилганини рад этган. Жабрланувчи хизматкорнинг телефонини текширгандан сўнг, аёл жодугарлик қилиш учун нотаниш кимса билан гаплашганини аниқлаган. Иш берувчи, шунингдек, хизматкорнинг хонасидан жодугарлик суратлари, қўғирчоқ ва қонга ботирилган мато бўлагини топган.

Сўроқ пайтида хизматчи “диндор киши” билан мулоқот қилиш учун қариндошларидан бири билан боғланганини тан олган. Эркак 200 дирҳам эвазига иш берувчи аёлга ёмон муносабатда бўлмаслиги ва ишлашга мажбурламаслиги учун дуо қилишга ваъда берган.

Аёлдан қўғирчоқ ҳақида сўрашганда, уни эри бошқа аёлга уйланишидан тўхтатиб туриши учун қишлоғидан олиб келганини айтган.

Уй ишчиси жиноят ишлари бўйича судга юборилган ва суд судланувчини бир ойга қамоққа олиш ва қамоқ муддатини ўтаб бўлгач, мамлакатдан депортация қилиш ҳақида қарор чиқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дубай

Баҳолаганлар

929

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг