ДТМ: Математика блокида информатикадан тестлар бўлмайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019-йил 4-июлдаги йиғилиши 1-сон баёни 12-иловасига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси” тасдиқланди.

Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида “Математика” фанидан бериладиган тест топшириқлари таркибида “Информатика” фанидан саволлар бўлмайди. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.

Мазкур баён тасдиқлангунига қадар математика фани таркибида информатика ҳам мавжуд эди.  Шунинг учун рўйхатдан ўтган абитуриентларга берилган "Абитуриентнинг қайд варақаси"да “Математика (информатика билан)” деб ёзилган. 

Баёнда келтирилган фанлар мажмуасида “Математика” фани “Информатика”сиз қайд этилгани сабабли “Математика” фанидан бериладиган тест топшириқларига “Информатика” фанидан саволлар қўшилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон абитуриент ДТМ

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг