ДТМ кейинги йилдан тестларни яна катта биноларда ўтказишни режалаштиряпти
Жамият
−
14 Сентябрь 2020
4666Жорий йил олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари пандемия сабабли очиқ майдонларда ўтказилиши тест синовларида бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқарган. Бунда имтиҳон топшираётган барча абитуриентларни кузатиш қийин бўлган. Давлат тест маркази кейинги йиллардан кириш имтиҳонларини яна ката сиғимдаги биноларда ўтказиш ражлаштирмоқда. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
“Очиқ майдонларда ўтказилган тест синовларида маълум қийинчиликларга дуч келдик. Ёпиқ биноларда ўтказилган тест синовларида беш юз ёки минг кишини бемалол кузатиш имкони бор эди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган тест синовлари йўлакларда ўтказилгани сабаб 300 ёки 500 метргача бўлган йўлакларни назорат қилиш бир мунча қийин бўлди. Аммо, бу йирик майдонларда назорат яхши бўлмади дегани эмас. Келгуси йилларда тест синовларини яна ўша ёпиқ, ката сиғимли биноларда ўтказишни режалаштирмоқдамиз”, дейди Барно Ражабов.
Маълум бўлишича, имтиҳон кунлари об-ҳавонинг ўзгарувчанлиги, ёмғир ёғиши ва кучли шамол бўлиши ҳам бир қанча ноқулайликлар келтириб чиқарган. Вилоятларда ёғингарчилик кузатилгани сабаб абитуриентлар тестларни топширишда қийинчиликларга дуч келган. Шунингдек, уларга ажратилган парталарни қуруқ асраш ҳам бир қанча қийинчиликлар келтириб чиқарган. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик сабаб тест синовларини бошқа вақтга кўчиришга ҳам тўғри келинган.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги тест синовлари жараёнига 63 мингдан зиёд абитуриент иштирок этмаган. 1 187 нафари эса турли сабабларга кўра тест синовларидан четлаштирилган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь