63 мингдан ортиқ абитуриент тест синовларида иштирок этмади – ДТМ

Жамият

image

Жорий йилнинг 2 сентябридан 14 сентябрига қадар олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари ўтказилди. Ҳужжат тоширганларнинг 63 мингдан зиёди имтиҳонларда иштирок этмаган. 1 187 нафар имтиҳон топширувчилар тест синовларидан четлатилган. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди. 

“Тест синовларида 1 млн 304 194 нафар абитуриентдан 1 млн 240 614 нафари (95,1 фоизи) иштирок этган. 63 580 нафар(4,9 фоиз) абитуриент эса турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмаган”, дейди Сардор Ражабов.

Қайд этилишича, 1 187 нафар абитуриентлардан 548 нафари ҳудудга киришда, 639 нафари эса тест синови жараёнида қоидаларни бузганлиги сабабли четлаштирилган. 

Қолган абитуриентлар калькулятор олиб киришга урингани, шахси тасдиқланмагани, ўзаро гаплашгани, тест материалларини алмаштиргани, тест материалларини олиб чиқишга урингани каби турли сабаблар билан тест синовларидан четлатилган.

1 187 нафар абитуриентнинг 367 нафари телефон, 48 нафари шпаргалка олиб киришга урингани, 118 нафари бировнинг ўрнига киришга ҳаракат қилгани, яна 10 нафари ҳужжат сохталаштиргани учун тест синовларидан четлаштирилган.

Шунингдек, имтиҳон жараёнида 491 нафар абитуриент телефондан, 68 нафари шпаргалкадан фойдаланган ва 27 нафари бировнинг ўринга киргани учун тест синовларидан четлатилган. 

Маълумот учун, тест синовлари Фарғона вилоятида 10 кунда (11 сентябрь куни), Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида 11 кунда (12 сентябрь куни), Қорақалпоғистон Республикаси, Aндижон, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 12 кунда (13 сентябрь куни) якунланган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг