ОТМга қабул вақтида абитурентлардан йиғилган пуллар нимага сарфланди?

Жамият

image

2019-2020-ўқув йили учун қабул жараёнида илк бор абитуриентлардан пул йиғими ундириш тартиби амалиётга жорий қилинди. 

Давлат тест маркази абитуриентлардан йиғилган маблағларнинг сарфланиши бўйича ҳисобот эълон қилди. Маблағ қуйидаги эҳтиёжлар учун срафланган:

•    Энг тезкор принтерлар хариди - 840 млн 870 минг 316 сўм;
•    Китоб тикадиган воситалар хариди - 199 млн 988 минг 154 сўм;
•    Катта қувватли серверлар харид қилиш,  уларни ўрнатиш ва ишга тушириш - 1 млрд 204 млн 206 минг 244 сўм;
•    Бинолар ижараси учун - 1 млрд 942 млн 706 минг 950 сўм 18 тийин (Тошкент шаҳридаги бинолар бўйича);
•    Гуруҳ назоратчилари иш ҳақи учун тўлов - 9 млрд 014 млн 745 минг 717 сўм 50 тийин;
•    Гуруҳ назоратчилари учун тушлик сарфи - 763 млн 374 минг 250 сўм;
•    Мобил алоқа воситалари тўлқинларини тўсувчи қурилмалар хариди - 688 млн 121 минг 120 сўм;
•    Ичимлик суви хариди - 880 млн 494 минг 710 сўм;
•    Чарикли ручкалар хариди - 336 млн 357 минг 552 сўм;
•    Хизмат сафарлари учун тўловлар - 13 млн 262 минг 039 сўм 14 тийин;

•    Жами харажатлар: 15 млрд 884 млн 127 минг 052 сўм 82 тийин.

Бунда бошқа биноларнинг коммунал ва ижара тўловлари, бир ой мобайнида шартнома асосида жалб этилган ёлланма ишчилар, техник воситаларнинг шу даврда мунтазам ишлаб туришини назорат қилиш бўйича мутахассислар иш ҳақи киритилмаган.

Булардан ташқари, маблағларнинг қолган қисмини қўшимча техника воситалари ва уларга заҳира қисмлар, тест синови жараёнлари ёзилган видео материалларни сақлаш учун катта хотирага эга қурилмалар, глушителлар хариди, хорижий экспертларни жалб этиш, хорижий мамлакатларда малака ошириш, кейинги ўқув йилида ўтказиладиган тест синовлари тайёргарлиги ва бошқалар учун йўналтириш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

абитуриент ДТМ

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг