ДСҚ жисмоний шахсларнинг пластик картасидаги маблағ устидан назоратни кучайтирмоқчи
Жамият
−
07 Апрель 2020
14079Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳкамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” идораларнинг қўшма қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарор лойиҳаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тайёрланган. Уни Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк раҳбари тасдиқлаши керак.
Агар лойиҳа кучга кирса, МБ томонидан ДСҚга юридик шахслар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобварақлари ҳамда уларнинг реквизитлари тўғрисидаги ахборотлар ҳар куни кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда тақдим этилади.
Тижорат банклари томонидан солиқ органларига қуйидагилар:
юридик шахслар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ушбу Низомнинг 2-иловасида қайд этилган ҳисобварақлари бўйича ўтказилган пул маблағлари айланмалари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ сўровига кўра уч иш кунида;
юридик шахслар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ушбу Низомнинг 2-иловасида қайд этилган ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағлари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ сўровига кўра уч иш кунида;
бир ой давомида жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 млн.сўмдан (шу жумладан, чет эл валютаси миллий валюта эквилентида бўлган тақдирда) ва трансакциялар сони 10 тадан ошган P2P операциялари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ сўровига кўра уч иш кунида миллий ҳамда чет эл валютасида;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очган резидент-юридик шахсларнинг ҳисобварақлари ҳамда уларнинг реквизитлари, улардаги қолдиқ маблағлари ва ўтказилган пул маблағлари айланмалари тўғрисидаги ахборотларни ҳар чорак якуни билан, кейинги ойнинг 25-санасига қадар тақдим этилади.
МБ ва тижорат банклари томонидан ДСҚга ахборотларнинг ушбу Низом асосида узатилиши, тижорат банкларини солиқ органларининг қонунчиликда ўрнатилган тартибда ёзма сўровларида белгиланган ахборотларни уч иш куни ичида тақдим этишдан озод этмайди.
Ахборотлар техник сабабларга кўра тўлиқ жўнатилмаган ҳолларда, ДСҚнинг ёзма сўровига асосан ушбу ахборотлар МБ ва тижорат банклари томонидан ДСҚга такроран юборилиши мумкин.
Ушбу Низом юзасидан тақдим этилаётган ахборотлар бўйича ДСҚ ҳамда МБнинг келишуви асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
LiveБарчаси