ДСҚнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
12 Март 2022
14973Тошкент шаҳрида Давлат статистика қўмитаси ходими тадбиркордан пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йил 2 март куни Тошкент шаҳар ИИББга МЧЖ раҳбари ариза билан мурожаат қилган. Унда у раҳбарлик қилаётган фирма ҳақида Статистика қўмитасининг электрон ҳисобларига реквизитлар хатолик билан киритилганлиги сабабли Давлат статистика қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасига мурожаат қилганида, бошқарма бошлиғи ўринбосарларидан бири фирманинг СТИР рақамларини тўғрилаб, электрон ўзгартириш киритиш учун 200 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини билдирган.
Мазкур аризага асосан, шу куни Тошкент шаҳар ИИББ бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбиржа ДСҚнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарларидан бири ариза муаллифидан 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси