ДСҚдан фараз: шакар нархи арзонлашди 

Жамият

image

Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида пиёз, сабзи, гуруч нархлари ошган, шакарнинг нархи эса арзонлашган. Бу ҳақдаги фаразни Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, қўмита истеъмол товарларининг минимал ва максимал нархини аниқлаган. Унга кўра, 1 килограмм шакар нархи 11 минг сўмдан 15 минг сўмгача етади. Суякли мол гўшти эса 48 минг сўмдан 78 минг сўмгача сотилмоқда.

2022 йил 14 декабрь ҳолатига кўра, истеъмол учун муҳим маҳсулотларнинг нархи билан танишинг:

•  Суякли мол гўшти (1 кг) – 48 000 – 78 000 сўм;

•  Қўй гўшти (1 кг) – 55 000 – 91 000 сўм;

•  Картошка (1 кг) – 3000 – 6000 сўм;

•  Пиёз (1 кг) – 2500 – 6000 сўм;

•  Сабзи (1 кг) –  2000 – 5 500 сўм;

•  Тухум (10 дона) – 10 000 – 17 000 сўм;

•  Гуруч (1 кг) – 6000 – 27 000 сўм;

•  Ўсимлик ёғи (1 литр) – 16 500 – 30 000 сўм;

•  Шакар (1 кг) 11 000 – 15 000 сўм.

Маълумот учун, юқоридаги рақамлар супермаркет ва дўконлардаги нархларни акс эттирмайди. Бироқ қўмита нархлар айнан қайси бозорлардан олингани, қаердан айнан шу нархда маҳсулот харид қилиш мумкинлигини ҳам очиқламаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг