Дрон олиб келаётган эди, ўхшамади

Жамият

image

Турли кўринишдаги товар-моддий бойликларининг яширин йўллар билан юртимизга олиб киришга бўлган уринишлар божхона ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф қилинмоқда.

Жумладан, “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган фуқаро Ф.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва у белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. 

 Натижада ушбу шахснинг юклари орасидан божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 2 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланиб, 2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

божхона дрон

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг