Довурхон Кароматов Паралимпия ўйинлари кумуш медалини қўлга киритди

Спорт 3148
image

Токио-2020 Паралимпиадасининг дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида 81 кг вазн тоифасида Ўзбекистон вакили Довурхон Кароматов олтин медаль учун кечган финал баҳсида мағлубиятга учради.

Финалда унга озарбайжонлик Хусейн Раҳимли рақиблик қилди. “Олтин очколар” учун кечган баҳсда Кароматов иппон баҳоси билан имкониятни бой берди ва якунда кумуш медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 август куни “Ниппон Будакан” аренасида ўтаётган дзюдо баҳсларида татамига кўтарилган 4 нафар ўзбекистонлик спортчининг барчаси медаль қўлга киритди:

73 кг: Феруз Саидов – олтин медаль;
81 кг: Довурхон Кароматов – кумуш медаль;
57 кг: Парвина Самандарова – кумуш медаль;
63 кг: Нафиса Шерипбоева – бронза медаль.

Ушбу натижадан сўнг Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 11 тага етди: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 178
Рейтинг: 3
t
×