Дониёр Аҳмедов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги инспекцияга раҳбар бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Дониёр Бахтиёрович Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.

1975 йил 5 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1992-1997 йй. - Тошкент темир йўл муҳандислари институтида таҳсил олган. Дониёр Аҳмедов 2016 йилдан бугунгача “Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси бошлиғи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Инспекция давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар томонидан темир йўл транспорти соҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоидалар ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тайинлов Дониёр Аҳмедов

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг