Долларнинг расмий курси янгиланди
Жамият
−
29 Январь 3043 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 30,12 сўмга ошди ва 12 199,10 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 2,93 сўмга пасайди ва 14 585,24 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,6 сўмга ошди ва 160,49 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 4,48 сўмга ошди ва 1756,50 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 114 минг 600 сўмга ошди ва 2 млн 172 минг 800 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 29 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 22 млн 709 минг 227 сўмга тушган ва 1 млрд 71 млн 108 минг 797 сўм этиб белгиланган.