Долларнинг расмий курси янгиланди
Жамият
−
06 Май 2025 18799 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,09 сўмга тушди ва 12 924,92 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 52,33 сўмга пастлаб, 14 620,67 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 1,21 сўмга баландлаб, 159,94 сўмни ташкил этди.