Долларнинг расмий курси тушди
Жамият
−
15 Октябрь
8062Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,02 сўмга тушди ва 12 793,03 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 31,42 сўмга пастлаб, 13 961,03 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 1,34 сўмга камайиб, 131,87 сўмни ташкил этди.