Долларнинг расмий курси кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 21,82 сўмга ошди ва 12 035,22 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 84,09 сўмга кўтарилди ва 13 912,15 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 4,08 сўмга баландлади ва 167,87 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 6,68 сўмга ошди ва 1770,92 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса, 9 минг 500 сўмга пасайди ва 1 млн 844 минг 600 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 9 июнь Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 1 млн 959 минг 26 сўмга тушди ва 755 млн 244 минг 390 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг